Маънавий-маърифий ишлар

Асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедрасида  маънавият дарслари

  Тошкент Тиббиёт академияси Асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедрасида Маънавий-маърифий ишлар жуда юксак даражада олиб борилади! Хафтанинг хар Жума куни кафедра мудири профессор Рахимбаева Г.С бошчилигида, маънавият дарслари олиб борилади. Бунда талабаларга дарслар давомида  юртимизда олиб борилаётган кенг турдаги ислохотлар, таьлим ва тиббиётга оид янгиликлар, Президент қарорлари, етказиб борилади! Кафедрамиз базалари ва йўналишлари бир қанча бўлганлиги сабабли, барча базаларда масъул профессорлар бириктирилган.

5 Та ТАШАББУС

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини 14 дан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг шароит яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

 БИРИНЧИ ТАШАББУС ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Birinchi tashabbus haqida sheʼr | Dars ishlanma va ta`lim sayti

 

ИККИНЧИ ТАШАББУС ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Ayamajiz"mavzusidagi dars ishlanma - начальные классы, уроки

УЧИНЧИ ТАШАББУС аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Ayamajiz"mavzusidagi dars ishlanma - начальные классы, уроки

ТЎРТИНЧИ ТАШАББУС ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Ayamajiz"mavzusidagi dars ishlanma - начальные классы, уроки

БЕШИНЧИ ТАШАББУС хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Ayamajiz"mavzusidagi dars ishlanma - начальные классы, уроки

Translate: English Russian Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.