20150506_140915IMG_3325 (1)

 

 

 

 

 

 

Халкаро таълим курси “Паркинсонизм ва харакат бузилишлари”.

 

программа1       программа2          20150429_235721

Мавзу: «Паркинсонизм касаллиги, Торсион дистония ва бошка экстрапирамидал тизим касалликлари. Даволаш стандарти тамойиллари ва ташхислашнинг келажакдаги вазифалари».

 

Утказилган жойи:

Тошкент шаҳрида (А. Темур кўч., 107 А, «Интерконтиненталь» меҳмонхонасида) Ўзбекистон шифокор – неврологлар учун.

IMG_3323IMG_3331

IMG_3368IMG_3364

 

Тошкент шаҳрида  (ул. Фароби 2,  Тошкент Тиббиет Академиясининг  мажлислар залида) талабалар, магистрлар, докторантлар ва ёш олимлар учун.

IMG_3397 IMG_3406 IMG_3429 ???????????????????????????????

Таълим курси инглиз тилида ўтказилади (синхрон таржима билан).

Ушбу таълим курсининг максади –    Ўзбекистон неврологлари, неврология сохасидаги ёш мутахассислар ва талабалар амалий билимларини мукамаллаштириш. Замонавий ташхислаш ва даволаш усулларини шифокорлар кундалик иш амалиётига тадбик этиш хамда шифокор-неврологлар ўзаро билим алмашдилар.

Ўзбекистон ахолиси соғлиғини мустахкамлаш, жисмоний саломатлигини  яхшилаш хамда рухий жихатдан соғлом ривожланишини таъминлаш бизнинг мамлакатимиз давлат сиёсатининг мухим йўналишларидан бири хисобланади. Бугунги кунда асосий эътибор мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини замонавий, энг яхши анжомлар билан таъминлаш ва тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилмоқда. Ушбу вазифаларни амалга оширишда асосий қўлланма сифатида мамлакатимиз Президенти қарорларига мувофиқ соғлиқни сақлаш тизимини реформа қилиш Давлат дастуридан фойдаланилмоқда.

Шошилинч ёрдам Марказларининг барча тизимларида неврология бўлимлари мавжуд бўлиб, бу бўлимларда беморларни давлат стандартларига асосланган холда даволаш, аниқ ташхис қўйиш учун  замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган, жахон стандартларига мос келадиган ташхислаш аппаратлари – магнит-резонас ва компьютер томография, нейрофизиологик ва биохимик лабораториялар ташкил этилган. Бугунги кунда невролог-мутахассисларимиз асаб тизимининг қон-томир касалликлари, наслий ва дегенератив касалликлари, эпилептология доирасида ўз билимларини мустахкамлаш учун неврология сохасида ташкил этиладиган Бутунжахон ва Европа конгрессларида иштрок этиш имкониятига эгадирлар.

Жахон таниган олимлар, хорижий тиббиет универстети профессорлари харакат бузилиши билан  юзага келган касалликлар клиникаси, патогенези, ташхислаш ва стандарт даво чораларига қаратилган узларининг тажриба ва билимларини тарғиб этдилар.

Ўқув курсининг асосий мохияти – нерв системасининг дегенератив ва демиелланувчи касалликлари билан касалланган беморларга топик ва клиник ташхис қўйиш бўйича дунёнинг ривожланган давлатларида қўлланиладиган  кўникмалардан фойдаланилган холда махорат дарсларини олиб боришдир.

20150507_123847

Таълим курси Халқаро Неврологлар Федерацияси (WFN)ва Паркинсонизм касаллиги ва харакат бузилишлари бўйича Халкаро Ассоциасияси( IA PD  and RD) томонидан белгиланган тартибда олиб борилди.

Курс модераторлари сифатида Паркинсонизм ва харакат бузилишлари бўйича Халкаро Ассосацияси Президенти ва таълим комитет аъзолари иштрок этдилар:

  1. Профессор Эрик Уолтерс (Амстердам, Голландия)- Паркинсонизм ва харакат бузилишлари Халкаро Ассосацияси Президенти.
  2. Профессор Даниель Труонг (Калифорния, США) – Паркинсон касаллиги институт директори
  3. Профессор Томас Мюллер (Берлин, Германия) – Таркок склероз клиникаси директори ва Берлин университети асаб касалликлари кафедраси профессори.
  4. Профессор Регина Катценшлагер (Вена, Австрия) – Вена тиббиет университети асаб касалликлари кафедраси профессори.

МДХ давлатлари олимлари хам ўз маърузалари билан иштрок этдилар.

Халкаро таълим курси тиббий форумда ўзига хос мавқега эга бўлиб, Ўзбекистонда замонавий неврологияни юқори ўринга кўтарилишида профессионал таълимнинг ажралмас мухим элементи хисобланади.

Курснинг фаол қатнашчилари – тиббиетнинг турли  сохалари мутахассислари, талабалар ва ёш олимлардан тортиб, профессор, академик  ва вазирликнинг етакчи рахбарлари хисобланадилар.

Анжуман сунгида иштирокчиларни сертификатлар билан такдирланди.

сертиф

Анжуман тўгрисида тўлик маълумот: tma 2005@mail.ru

Маъсул шахс: +99890 1877469  проф. Рахимбаева Гульнора Саттаровна.

2018 йил давомида кафедрамиз иштирокида бир канча илмий-амалий анжуман ва масстер-класслар ўтказилди.Бир қатор халкаро ва европа давлатларида илмий анжуманларда кафедрамиз ходимлари фаол иштирок этдилар.Бир неча бор илмий маърузалар теле-мост орқали амалга оширилди.

                                                                                           

2019 йилнинг бошларида 13-17февраль кунлари бўлиб ўтган Халқаро Турк давлатлари Тарқоқ склерозга бағишланган илмий амалий анжуман бўлиб ўтди.Бу анжуманда ўзбекистон делегатлари ҳам иштирок этиб,улар орасида профессор  Рахимбаева Г.С. бошчилигида ва кафедрамиз айрим ҳодимлари бу анжуманда иштирок этдилар.Анжуман давомида  профессор Рахимбаева Г.С. ва иштирокчилар оғзаки ва стенд маърузалари билан иштирок этдиб,анжуман сўнгида фаол иштирокчилар сифатида ,профессорлар-Г.С. Рахимбаева ва З.Р.Ибодуллаевлар тақдирландилар.шунингдек барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.      
                        

 

Translate: English Russian Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.