Асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедрасида маънавият дарслари
Тошкент Тиббиёт академияси Асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедрасида Маънавий-маърифий ишлар жуда юксак даражада олиб борилади! Хафтанинг хар Жума куни кафедра мудири профессор Рахимбаева Г.С бошчилигида, маънавият дарслари олиб борилади. Бунда талабаларга дарслар давомида юртимизда олиб борилаётган кенг турдаги ислохотлар, таьлим ва тиббиётга оид янгиликлар, Президент қарорлари, етказиб борилади! Кафедрамиз базалари ва йўналишлари бир қанча бўлганлиги сабабли, барча базаларда масъул профессорлар бириктирилган.
5 Та ТАШАББУС
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини 14 дан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг шароит яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
БИРИНЧИ ТАШАББУС ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.