Аҳмад Фарғоний 797-865-йилларда яшаб ижод этган ва унинг шажараси зардуштийларга бориб тақалар эди. Аҳмад Фарғонийнинг ёшлик даври ўз юртида ўтади. У Фарғонадан Хўжанд орқали Самарқандга сўнг, Бухоро орқали Марвга ал-Маъмун ибн Ҳорун ар-Рашид ҳузурига боради. Боғдодда 829-йили ва Дамашқдаги Синжор саҳросида 832-йили олиб борилган астрономик кузатишлар шулар натижасидир. Уларнинг мажмуаси «аз-Зинжал-Маъмун ал-мумтахона номи билан машҳур «Аз-Зиж ал-Маъмун ал-Мумтахона» ҳақидаги асосий маълумотлар ал-Фарғоний «Китоб ал-Ҳаракат ас-самовия ва жавомеҳ илм ан-нужум» асарида ўз ифодасини топган
Алломанинг бугунги кундаги ўрни
Фаргʻонийнинг номи Хоразмий каби бутун Шарқ ва Гʻарбда машҳурдир. Оʻрта асрда табиий-илмий билимларнинг ривожига улкан ҳисса қоʻшган олим сифатида манбаларда, соʻнгги Гʻарб ва Шарқ муаллифлари асарларида, оʻз юрти Оʻзбекистонда, айниқса, зоʻр гʻурур ва ифтихор билан тилга олинади, оʻрганилади, ҳозирги кунда коʻчалар, оʻқув юртларига унинг номи берилган. 1998 йилда Оʻзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан алломанинг 1200 йиллик таваллуд санаси катта тантаналар билан нишонланди. ХВИ асрдаёқ Ойдаги кратерларнинг бирига унинг номи берилди. Фарғона, Қоҳира шаҳарларида алломанинг муҳташам ҳайкали қад ростлаб турибди.
Translate: Uzbek