Тошкент тиббиёт академияси 1-даволаш факултетига қарашли неврология ва тиббий психология кафедрасида бўлиб ўтган талабалар илмий анжумани кафедрал босқичи бўлиб ўтди.
Талабаларни ўқиш даври онлайн давом этаётганлиги сабабли ТИЖ онлайн тарзда ЗООМ платформасида бўлиб ўтди.
Раис- кафедра мудири проф. Рахимбаева Гулнара Саттаровна кириш нутқи билан анжуманни очиб бердилар ва талабаларга илмий ишларида муваффақиятлар тиладилар. Кейинги сўзни “Ёш неврологлар”мактаби раҳбари профессор Якубова М.М..га берилди, улар ҳам анжуманни ҳаққоний ўтишини тилаб, ўз тилакларини билдирдилар. Зум платформасида маъруза билан чиқишдан олдин қуръа ташлаб кетма-кетлик аниқланди.
Ҳайят аъзолари, барча сўзга чиққанларни диққат билан кузатиб тингладилар. Барча докладлар қизиқарли, долзарб мавзуларда, яхши тақдимотли бўлган. Докладчилар берилган саволларга билимларигатаянган холда жавоб беришди. Лекин з та маърузячи бошқалардан илмий ишларининг долзарблиги, материал ва услубларнинг оригиналлиги ва асосийси ўз ишларидаги илмий янгиликни кўрсата олишлиги билан ажралиб туришди
1-ЎРИН ЮНУСОВА МАВЗОДА – 97б
2-ЎРИН СОБИРОВ АКБАР- 90б
3-ЎРИН АБЗАЛОВА МУХСИНА – 88б
Анжуман якунида кафедра мудири проф. Рахимбаева Г.С., барча талабаларга ўқишларида муваффақият тилаб, келгуси тадбирларда фаол бўлишларини айтдилар. Проф. Якубова М.М., ва проф. Халимова Х.М.,лар ҳам нутқ сўзлаб, талабаларга илмий изланишларни давом эттиришга, келгусидаги касб усталари бўлишлари учун илмий тўгаракларда фаол қатнашиб, кўп билимлар эгаси бўлишларини тиладилар.
Translate: Uzbek