“Тарбия – комиллик сари қадам”

Тарбия Шахсда муайян жисмоний руҳий, ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантиришга қаратилган амалий педагогик жараён, инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур бўлган хусусиятларга эга бўлишини таъминлаш йўлида кўриладиган чора тадбирлар йиғиндиси.
Тарбия инсоннинг инсонлигини таъминлайдиган энг қадимий ва абадий қадриятлар. Тарбиясиз алохида одам ҳам, кишилик жамияти ҳам мавжуд бўла олмайди.

Сабр-тоқат – ҳар қандай қийинчиликларга дош бериш, тинч ва оқилона бўлиш қобилияти. Бу ўз-ўзидан ривожланиши керак бўлган инсоннинг муҳим фазилатларидан биридир.

Аслида ҳам сабр инсондаги энг гўзал, ожийжаноб фазилатлардан бири. Ўзбек халқи ана шундай фазилатни ўзида мужассам этган сабрли, бардошли халқдир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус муносабати билан Ўзбекистон халқига мурожаатида қайд этилганидек, “бизнинг буюк ва танти халқимиз кўп асрлик тарихида не-не бало-қазоларни, урушлар ва очарчиликларни мардона енгиб ўтган”.

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.