Шу йилнинг 16-март куни Тошкент тиббиёт академияси томонидан ўтказилган «Хар кунинг Наврўз бўлсин жонажон Ўзбекистоним» деб номланган катта тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни академия ректори Алишер Шадманов кириш соʻзи билан очиб берди. Наврўз умумхалқ байрамининг ўзига хослиги, халқимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз юритиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади.
Ундан сўнг, талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш устида астойдил ва самарали меҳнат қилаётган ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида ўқув-илмий, даволаш, маънавий ва маърифий ишлар соҳасида юқори натижаларга эришган профессор ўқитувчилар ва фаоллик кўрсатиб келаётган ходимлар ҳамда фахрий устозлар тақдирланди.
Неврология ва тиббий психология кафедрасининг фахрий профессори Асланова Саодат Набиевна хам тақдирланганлар орасидан жой олдилар.
Translate: Uzbek