III-халқаро Авиценна Издошлари номли талабалар фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

Дастлаб Олимпиаданинг тантаънали очилиш маъросими бўлиб ўтди. Унда Тошкент Тиббиёт Академияси ректори А.К.Шодмонов қатнашчиларга табрик сўзларини йўлладилар. Ундан сўнг барча иштирокчилар ўзларининг йўналишлари бўйича фанларга жалб қилиндилар. Неврология ва тиббий психология кафедраси мудири, профессор Г.С.Раҳимбаева талабаларга олимпиадада омад тиладилар. Профессор М.М.Якубова иштирокчиларни олимпиаданинг мезонлари билан таништириб ўтдилар.

Талабалар 3 та босқичда ўзара беллашишди. 1-босқич гоогледок.программасида онлине тарзда тестлар ишлашди.2- босқичга 20 та энг юқори балл олган талабалар ўтдилар. 2- босқичда қатнашчилар танлаган номерлари бўйича вазиятли масалаларга жавоб бердилар. 3-босқичда 10тадан блиц саволларга жавоб эришди. Барча иштирокчиларни ҳакамлар ҳайъати аъзолари шафоффлик билан текшириб боришди.

Якунда 3 та босқичдан энг юқори балл олган талабалар юқори совринли ўринларни эгаллашди. Олимпиада давомида ўзларининг билимларини, шижоатларини, зийракликларини намоён қилган талабалар турли хил номинациялар бўйича тақдирланишди.

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.