«Зулфияхоним ворислари» номли тадбир ўтказилди

Тошкент тиббиёт академияси томонидан бахорнинг илк кунида шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 108 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Адиблар хиёбонида ташкил этилган тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ректори профессор А.К.Шодмонов ва  ёзувчи ва шоирлар, педагоглар, кенг жамоатчилик вакиллари ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Неврология ва тиббий психология кафедраси мудири, Тошкент тиббиёт академияси хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслахатчиси профессор Г.С.Рахимбаева, кафедра маънавий ва маърифий ишларга масъул доцент Ф.К.Шермухамедовалар хам иштирок этишди.

Тадбирда Тошкент тиббиёт академиясининг Зулфия номидаги стипендияси ва шоира ижодига бағишланган танлов ғолиблари тақдирланди.

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.