Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикаси Президентинг ПФ-87 “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари” мавзу доирасида, “Барқарор тараққиётда аёллар: тиббиётда илм-фан ва сифатли таълим” халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси раисининг ўринбосари Варисова Мақсуда Азизовна,Оила ва хотин-қизлар масалалари қўмитаси қошидаги Оила ва аёллар илмий-тадқиқот институти илмий ходими Тлеуова Гулмира Османовна, Сардор Алимов,ТТА илмий ишлар бўйича проректор Азизова Феруза Лутфуллаевна,Неврология ва тиббий психология кафедраси мудирихамда академия хотин қизлар масалалари бўйича ректор маслахатчиси профессор Рахимбаева Гулнора Саттаровна ва бошқа кўплаб олима аёлларимиз иштирок этишди. Аёлларнинг илм-тараққиётидаги ўрни вазифаларига доир тақдимотлар бўлиб ўтди.
Translate: Uzbek