Бугунги кунда Янги Ўзбекистон “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” деган муҳим ғоя негизида барпо этилмоқда. Давлатимиз Раҳбари белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда. Янги Ўзбекистон – бу аввало, янгича иқтисодий муносабатлар, янгича иқтисодий дунёқараш демакдир.
Халқимиз орасида “Устоз – отангдек улуғ” мақоли жуда ҳам машҳур. Устоз намунаси саналган ўқитувчилик азал – азалдан эътиборли касб ҳисобланиб келган. Дунёнинг деярли барча мамлакатларида ўқитувчи – мураббийларга нисбатан алоҳида эътибор қаратилади ва эъзозланади. Мамлакатимизда ҳам 1997-йилдан бошлаб “1-октабр–Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келиниши ҳам бу сўзимизнинг тасдиғидир. Ўқитувчилар ўзлари илмли бўлгани ҳолда ёш авлодни илму маърифатли бўлишини таъминлайдилар.
Translate: Uzbek