Шанхай хамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар рахбарлари кенгаши бўлиб ўтди.

Шу йилнинг 15-16-сентябрь кунлари азим Самарқанд шахрида  ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси  бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибига мувофиқ, давлат раҳбарлари ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, минтақада юзага келаётган сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Давлатимиз раҳбари ШҲТнинг блокларга қўшилмаслик мақомини, очиқлик ва кенг ҳамкорликка қаратилган руҳини сақлаш, муроса, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат принсипларига амал қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

 Сўзининг якунида Президентимиз ШҲТ келажаги ва мамлакатларимиз ривожи кўп жиҳатдан баҳамжиҳат ва самарали ишлашга боғлиқ эканини таъкидлади. «Биз биргаликда минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш мақсадида, мамлакатларимиз ва халқларимиз тараққиёти ва фаровонлиги йўлида ташкилотни янги марраларга олиб чиқишга қодирмиз», – дея ишонч билдирди Шавкат Мирзиёев.

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.