2022 йил 6 май куни WYNDHAM Tashkent меҳмонхонасида
“Ўткир бош мия ишемияси. Беморларни даволашга мультидисциплинар ёндашув” мавсудаги халқаро илмий-амалий конференция
ПРЕСС РЕЛИЗ
Ўзбекистон Республикасида охирги йилларда аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш бўйича катта комплекс ишлар амалга оширилмоқда. Замонавий ташҳис қўйиш ва даволашнинг замонавий усуллари жорий этилди, беморларга кўрсатилаётган хизматлар сифат даражаси ошди. Бироқ, олинган натижалар хали етарли бўлиб қолмасдан, неврологик беморларнинг диагностикаси ва реабилитациясини таъминлаш зарур вазифалардан ҳисобланади.
ЖССТ маьлумотларига асосланадиган бўлсак бутун дунёда инсульт 1000 аҳоли сонига 3,0-3,5 ҳолатга, Ўзбекистонда биз ушбу ҳолатни 1000 та аҳолига 2,5 та ҳолатга тўғри келади. (Ўзбекистонда катталар 24 786 793 нафарни ташкил этиб, шундан юкоридаги статистика (1000 та ахолига 2,5 та холат) буйича 62 967 та холатга тўғри келмокда.)
Хусусан, сўнгги ўн йилда ўлим билан якунланиш даражаси юқорилиги билан ажралиб турадиган айрим неврологик касалликлар билан хасталаниш барқарор ортиб бормоқда, реабилитация тадбирларининг даражаси пастлиги эса аҳоли ўртасида ногиронликнинг кўпайишига олиб келмоқда.
Сўнги йилларда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида янги замонавий марказий асаб тизимини диагностикаси учун Позитрон – эмиссион томография (ПЭТ), перфузион магнит-резонанс томографияси, перфузион мультислайз компьютер томографияси, “сунъий интеллект” каби усуллар тадбиқ этилди.
Инсультнинг бошланғич 3-5 соат орасида қўлланиладиган тромболизис ва тромбоэктомия замонавий инновацион даволаш усуллари киритилди. Ушбу усулларни кенг қўллаш мақсадидга 2022 йилда 12 шифокор – неврологлар чет эл давлатларида малака ошириб, олинган билимларини шошилинч тез тиббий ёрдам марказларида тадбиқ этиб келишмоқда.
Ўткир инсульт ва унинг асоратларини тез ва эффектив тикланиши учун Транскраниал магнит стимуляция каби усуллар, хакаратни тиклаш учун – Экзарта ускунаси, нутқни тиклаш учун “ЛОГОС” мобил иловаси жорий қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 августда “Аҳолига неврологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига биноан, ушбу соҳада энг яхши дунё тажрибасини ҳисобга олган холда неврология тизимини хар тарафлама модернизация қилишга қарор қилинди. Ушбу қарорга кўра Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази очиш ва унинг асосий вазифаси этиб скрининг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда неврология ва нейрореабилитология соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали неврологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш асосий вазифаси этиб белгилаб берилди.
Тошкент тиббиёт академиясининг ташаббусига кўра жорий йилнинг 6 май куни “Ўткир бош мия ишемияси. Беморларни даволашга мультидисциплинар ёндашув” мавзусидаги Ҳалқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Мазкур конференцияда Испания, Россия Федерацияси, Белорусия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларининг неврология соҳаси бўйича профессор олимлари иштироки кўзда тутилган.
Ушбу илмий амалий конференцияни ташкиллаштиришдан асосий мақсад замон талабларига жавоб берадиган нейрореабилитация тадбирлари ва неврологик ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш, ихтисослаштирилган ёрдам турларини кенгайтириш, унинг сифатини яхшилаш ва ҳаммабоплигини оширишдан иборат.
https://youtu.be/EcJsJtsaf5A
Translate: Uzbek