Тошкент тиббиёт академияси Неврология ва тиббий психология кафедрасида Неврология фани амалий кўникмалари бўйича олимпиада кафедра босқичи ўтказилди. Мазкур олимпиадада иштирок этиш учун бакалавр талабалари орасидан кўплаб аризалар қабул қилинди. Жами 15 та талабар ичидан саралаб олиниб, 1-турда иштирок этишди. Кафедрамиз мудири профессор Рахимбаева Г.С. сўзга чиқиб талабарга омад тиладилар. Билимдон талабаларимиз 4 та тур бўйича ўзаро билимларини синовдан ўтказдилар. Якунда тиббий педагогика факультетинин 603-C гурух талабаси Эсанова Мохичехра 81,2 балл билан 1-ўринни эгаллаб кейинги Республика олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.
Translate: Uzbek