Ўзбекистоннинг прагматик фаол ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатияси

    “Ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқалар соҳасида сўнгги беш йилдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида, мамлакатимизнинг халқаро майдонда очиқ, ишончли ва ташаббускор давлат сифатидаги мақоми ва обрўси кескин ошди. 

Шавкат Мирзиёев 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                                                                                

Прагматик ташқи сиёсат – бу амалий манфаатларга асосланган, пухта ўйланган режа асосида кўзланган мақсадни рўёбга чиқаришни назарда тутувчи сиёсат. Прагматик ташқи сиёсатда самарасиз натижалардан керакли хулосалар чиқарилади ва доим белгиланган режага мувофиқ ҳаракат қилинади. Прагматик сиёсат бу кўзланган режалар ва лойиҳалар тизимини амалда фойдали натижаларга эришиш нуқтаи назаридан қурадиган сиёсатдир.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги фаол прагматик ташқи сиёсати

    Бугунги кунда Ўзбекистон ўз имкониятлари ва салоҳиятидан ҳар томонлама самарали фойдаланиш, мавжуд муаммоларни тезроқ ҳал этиш йўлида прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда. Айнан Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари натижасида Марказий Осиёда янги геосиёсий ишонч муҳити вужудга келмоқда ва минтақа давлатлари ўртасида мавжуд бўлган муаммолар борган сари камайиб бормоқда.

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.