“Сайлов тушунчаси ва унинг ёшлар фаолиятидаги тутган ўрни”

Сайловмамлакатнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан бири. Ҳар бир сайловчининг овози замирида мамлакатнинг эртанги куни, авлодлар келажаги ва фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳақ-ҳуқуқлари мужассам.

24 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари, унда ёшларнинг иштироки, салмоқли ахамият касб этмоқда.  Жумладан, Ўзбекистонда бугунги кунда 14 та сайлов округи ўз фаолиятини олиб бормоқда, 10 минг 776 та сайлов участкасининг таркиби тасдиқланди. Сайлов жараёни билан бевосита ишлайдиган 13 минг 700 дан ортиқ иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиланишлар билан янада яқинроқ таништириш мақсадида ўқув-семинарлар, тренинг ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Мазкур жараёнларда ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Зеро, ёшларнинг сайлов жараёнидаги фаоллиги, уюшқоқлиги уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини намоён этади.

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.