30-ноябр куни Тошкент тиббиёт академиясида Амалий кўникмалар бўйича ИИ Халқаро «Тиббиёт моҳирлари» олимпиадаси ўтказилди. Ўзига хос тарзда ўтган олимпиада тиббиёт моҳирларини кашф қилди. Ўзаро ҳамжиҳатликда, амалий-илмий кўникмаларга бой бўлди.
4-секция бўйича неврология, тиббий психология, психиатрия йўналишлари бўйича талабалар ўзларининг билим даражаларини синовдан ўтказдилар. Республикамиздаги тиббиёт олийгохлари хамда қўшни Тожикистон ва Қозоғистондан тиббиёт олийгохлари жамоалари ўзаро мусобақалашишди. Неврология ва тиббий психология кафедраси мудири профессор Рахимбаева Г.С. ва хурматли профессорларимиз ташриф буюурган талабаларга омад тиладилар. Хар бир талабалар вазиятли масалалар ва шу касалликка мос амалий кўникмаларни бажариб ундан сўнг интреактив ўйинда иштирок этдилар. Жуда хам қизғин бахсларга бой бўлди.
Умумий хисобда Тошкент тиббиёт Академиясининг жамоаси 1-ўринни эгаллади.
Сексияларнинг иқтидорли, билимдон, амалий кўникмаларга эга тиббиёт моҳирлари, олимпиада ғолиблари аниқланди.
Ҳар бир сексия ғолиблари:
1-ўрин: ПЛАНШЕТ
2-ўрин: Ташқи хотира қурилмаси – ҲАРД ДИСК
3-ўрин: Ташқи аккумулятор – ПОВЕР БАНК
ҳамда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
? «Тиббиёт моҳирлари» ИИ Халқаро Олимпиадасини юқори савияда ташкил этилиши ва тақдим этилган мукофотлар учун Тошкент тиббиёт академияси ректори А.Шадмановга Қозоғистон, Тожикистон Республикалари ҳамда юртимиздаги тиббиёт ОТМлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлари, айниқса Тошкент тиббиёт академияси олимпиада иштирокчилари номидан ўз ташаккуримизни билдирамиз!
Translate: Uzbek