Тошкент тиббиёт Академияси хотин қизлар қўмитаси раиси профессор Рахимбаева Г.С хамда Неврология ва тиббий психология кафедраси ходимлари томонидан 1-декабр халқаро ОИТСга қарши кураш кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Ўтказилган тадбир – талаба ёшларни аср вабоси бўлмиш ОИТСга қарши эканликларини намоиш этиш ҳамда ҳар кандай касалликни олдини олиш – бу соғлом турмуш тарзи билан яшаш эканлигини уқтиришдан иборат бўлди. Тадбирда кафедра доценти т.ф.д. Куранбаева С.Р. сўзга чиқиб ОИТС касаллигининг клиник кечиши ва ОИТС касаллигини олдини олиш чора тадбирлари ҳақида еғилганларга маълумот бердилар. Талабаларни қизиқтирган саволларга профессор-ўқитувчилар томонидан жавоблар берилди.
Translate: Uzbek