БУЮК АЖДОДЛАРГА ЭХТИРОМ

Неврология ва тиббий психология кафедрасида хафтанинг хар жума кунлари маънавият соатлари ўтказилади.Бундан мақсад талабаларга юртимизда ўтказилаётган ислохатлар,ва янгиликлар хақида оз бўлсада маълумотларни етказиш.

Бутун дунёда буюк аждодларимизнинг сўнмас даҳосига ҳурмат-эҳтиром, уларнинг бой илмий меросини ўрганишга қизиқиш ҳамиша юқори бўлган. Хорижий мамлакатларда уларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар яратилган, улуғ аждодларимиз хотирасига ёдгорликлар барпо этилган.

Буюк боболаримиз тафаккури ва даҳоси маҳсули бўлган минглаб асарлар, тарих, адабиёт, санъат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, кимё, астрономия, меъморлик ва бошқа соҳаларга оид ноёб қўлёзмалар бизнинг бебаҳо маънавий бойлигимиздир. Президентимиз таъбири билан айтганда, бундай бой меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади.

 

 

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.