Халқаро наркотик истеъмол қилиш ва унинг ноқонуний тарқатилиш тарихига 100 йилдан ошди. 1987 йилда БМТ Генерал Ассамблеяси ҳар йили 26-июнда шу Халқаро Наркоманияга қарши кураш кунини ўтказишга қарор қабул қилди. 1909 йил февралда 13 давлатдан, шунингдек Россиядан қатнашган Шанҳай қора дори бўйича комиссия иштирокчилари Осиё мамлакатларидан наркотик моддаларни ташиб келишни чеклаб қўйиш йўлларини қидиришди. Мана бугун бир асрдан ортиқ вақт ўтган бўлса ҳам, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бу муаммони ҳал қилишга ожиз. Чунки наркомания бутунжаҳон жамиятининг асосий муаммоларидан бўлиб, ҳозирги замонамизга таҳлика солувчи мудҳиш воқеалардан биридир.
Translate: Uzbek