«Тиббиёт моҳирлари» амалий кўникмалар бўйича I Халқаро Олимпиада бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академияси 100 йилдан ортиқ тарихга эга Марказий Осиёдаги энг қадимги тиббиёт олийгоҳи ҳисобланади.
Маълумки, клиник тафаккурни шакллантириш ва амалий кўникмаларни такомиллаштириш тиббиёт амалиётининг асосидир.

26-27 октябрь кунлари Тошкент тиббиёт академиясида халқаро олимпиада юқори даражада ўтказилди. Олимпиадада Терапия, неврология, акушерлик ва гинекология, хирургия ва яна бир қанча тиббиёт йўналишлари бўйича талабалар билим ва кўникмаларни синовдан ўтказдилар. Шу қаторида Неврология йўналишида  профессор Рахимбаева Г.С бошчиликларида  профессор Якубова М.М. ва доцент Расулова Д.К. лар олимпиадани ташкиллаштиришда катта хисса қўшдилар.

Уларнинг ёш шогиртлари неврология ва терапия йўналиши бўйича иштирок этган тиббий педагогика факультетининг 6-курс талабаси Абзалова Мухсина 1-ўринни эгаллади. Якунда тошкент тиббиёт академиясининг ахил, билимли жамоаси 1-ўринни эгаллашди. Уларни бу ютуқлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз!!!

 

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.