Хозирги кунда талабаларнинг билим олишлари учун юртимизда барча шароитлар яратилган. Жумладан Тошкент тиббиёт академиясида хам бунга алохида эътибор қаратилмоқда. Талабаларнинг билимларини янада мустахкамлаш, дунёқарашларини янада ошириш мақсадида турли хилдаги конкурслар, олимпиадалар ўтказилиб келинмоқда. Тошкент тиббиёт академияси 22.04.21 да халқаро олимпиада ўтказилиши муносабати билан, барча кафедраларда олимпиаданинг 1-тур босқичи ўтказилди.
Асаб касалликлари,тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедрасида «Неврология» фанидан 1-тур олимпиада босқичи ўтказилди. Олимпиадада 15 тадан ортиқ талабалар ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
Кафедра мудири профессор Г.С.Рахимбаева бошчилигида ўтказилган 1-тур босқичи жуда хам қизиқарли ва қизғин мунозараларга бой равишда ўтди.
Якунда энг иқтидорли ва билимли талабалар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди. Уларга омад вазафарлар тилаб қоламиз!!!