«Авиценна издошлари» номли биринчи халқаро олимпиада якунланди

Тошкент тиббиёт академиясида тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари ўртасида онлайн тарзда “Авиценна издошлари” номли биринчи халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Неврология йўналиши бўйича 40 дан ортиқ талабалар рўйхатдан ўтиб, қатнашиш истагини билдиришган. Улардан хорижий талабаларлиги қувонарли хол албатта.  Тошкент тиббиёт академиясининг Андижон, Урганч, Самарқанд, Бухоро филиалларидан хам талабалар фаол иштирок этишти.

Олимпиада  акдемиямиз ректори профессор А.К.Шадмановнинг табрик сўзи билан очиб берилди. Хорижий ва қўшни давлатлар тиббиёт олийгохлари ректорлари хам ўз табрик сўзларини йўлладилар.

Неврология  йўналишида бошланган олимпиадани расман кафедра мудири профессор Г.С.Рахимбаева очиқ деб эълон қилдилар. Олимпиада 4 турда ўтказилди. 1-турда тест тизими орқали жами 20 та талаба саралаб олинди. 2-турда 10 та талаба саралаб олинди. Ва мана шу 10 та талаба 3- ва 4-турларда ўзаро беллашишди.

Талабаларнинг билимларини шаффофлик билан, одилона хакамлар хайъати бахолаб боришди.

Якунда 2 та 1-ўрин:  Сапарин  Виталий Сергеевич (Казан ГМУ) ва Абзалова  Мухсина  Бахтияровна ( ТМА),

2 та 2-ўрин: Амирханов Амирхан Гайдарбекович  (Дагестанского ГМУ) ива Шамухамедова Элнора  Журъатовна (ТМА),

2 та 3-ўрин:  Мамасолиева Шахнозабегим Улуғбек қизи  (Андижанского ГМИ)  Эсанова  Моҳичеҳра  Олимжоновнеа  (ТМА).

 

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.