Ёш неврологлар мактабининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди

2021-йилнинг 19-январь куни “Ёш неврологлар мактаби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотда “Ихтиёрий ҳаракат йўлларини текшириш усуллари ва патологияси” мавзуси муҳокамаси ҳамоҳанглигида коронавирус фонида ривожланган “инсульт” ташхиси билан даволанаётган бемор курацияси ва касаллик муҳокамаси (неврологик текшириш, топик ва синдромологик ташҳис қўйиш, касаллик қиёсий ташҳиси ва даволаш масалалари) бўлиб ўтди. Машғулот давомида талабалар ўртасидаги олимпиадага тайёргарлик масаласи муҳокама этилди. Машғулот қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди. Машғулот сўнгида мактабнинг келгуси фаолияти ва режалари юзасидан иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини алмашдилар.

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.