«Ёш неврологлар мактаби”тўгараги

Асаб касалликлари кафедраси қошида ташкил этилган “Ёш неврологлар мактаби” тўгараги амалий машғулот дарслари бошланди.Шу йилнинг 8 октябр куни “Харакат тизими патологиялари” мавзусида биринчи амалий машғулот бўлиб ўтди. Машғулотни тиббиёт фанлари доктори Якубова Марҳамат Миракрамовна олиб борди.
Семинарда 20 га якин даволаш ва тиббий педогогика факультети талабалари, клиник ординатор ва магистрлари иштирок этди. Машғулот режа асосида ўтказилиб, унда харакат тизими анатомияси, физиологияси ва патологиялари буйича назарий билимлар мустахкамланди.

Сўнг мавзуга доир 10дан ортик беморлар кўрилиб, муҳокама килинди.

Машғулот давомида илғор катнашган талабаларга йил якунида бўлиб ўтадиган “Ёш олимлар ”конференциядаги иштироки учун илмий мавзулар тақсимланди. Машғулот якунида талабаларга бугунги ва кейинги мавзуга оид савол ва машқлар руйхати топширилди. Иккинчи амалий машғулот декабрда доимий ажратилган ўқув хонада бўлиб утади. Янги дарс мавзуси: экстрапирамидал бузилишлар. Тўгаракка катнашувчи талаба ва магистрларни машғулотларимизга таклиф этамиз.

 

Translate: English Russian Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.