Тошкент тиббиёт академиясида 30 нафар хотин- қизлар турли номинациялар билан тақдирландилар
Тошкент тиббиёт академиясида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан академияда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун 2020/2021 йилда ўқув, илмий, илмий-инновацион, маънавий-маърифий, ташкилотчилик, техник хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда кўрсатган фаолликлари ҳисобга олиниб 30 та номинация бўйича ғолиб аёллар аниқланди ва 5 март куни Ўзбек миллий академик драма театрида тақдирлаш бўлиб ўтди.
Мана шу 30 та номинациялар ичида бизнинг кафедрамиз олима аёллари борлиги қувонарли холат.
– Йилнинг энг фаол олима аёли номинацияси билан – Асаб касалликлари кафедраси мудири Раҳимбаева Гулнора Саттаровна;
– Йилнинг энг фаол лойиҳачи аёли номинацияси билан – Асаб касалликлари кафедраси доценти Расулова Дилбар Камалитдиновна тақдирландилар
Кафедрамиз жамоаси номидан табриклаб қоламиз ва келажакдаги иш фаолиятларида омад тилаймиз!!!
Translate: Uzbek