Тошкент тиббиёт академиясида «COVID-19» мавзусида Ўзбекистон-Литва халқаро таълим форуми бўлиб ўтди.
Форум ишига 3 йўналиш: – акушерлик-гинекология, неврология ва ижтимоий касалликлар жараёнида COVID-19 ни даволаш бўйича ялпи ва бўлим маърузалари киритилган.
Расмий табрикдан сўнг, Литва касалхоналари раҳбарлари ассоциацияси президенти, профессор Кестутис Стараснинг «COVID-19га қарши туриш: соғлиқни сақлаш соҳасининг муаммолари, тажрибаси ва истиқболлари» мавзусидаги маърузасини тингланди.
Шундан сўнг, Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи проректори, профессор Шуҳрат Боймуродов, ички касалликлар кафедраси мудири Холмурод Аҳмедов «Ўзбекистон: COVID-19 пандемиясига етарли жавоб» ва «Тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилар гуруҳининг пандемия давридаги фаолияти» мавзуларида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Форум иштирокчиларида Вилнюс университети «Сантарос» клиникаси менежменти директори, профессор Аушра Билотиене Мотеэуниененинг «COVID-19 шароитида Университет клиникаси ва минтақавий касалхоналар билан алоқаси» мавзусидаги маърузаси катта қизиқиш уйғотди.
Бугунги Форум кун тартибидан Радвилискис шаҳар ҳокими, Вилнюс университети ректори маслаҳатчиси, профессор Миндаугас Паулиукаснинг» CОVID-19: муаммолар ва туманлар мисолида янги ҳақиқатлар «мавзусидаги маърузаси ҳам ўрин олди.
Ялпи маърузалардан сўнг Форум ўз ишини сексияларга бўлинган ҳолда давом эттирди. Унда Тошкент тиббиёт академиясининг ўқитувчи-профессорлари Фарида Аюпова, Гулнора Рахимбаева ва Гулнора Худайқуловалар » COVID-19 га учраган ҳомиладор аёлларда туғруқ асоратларини олдини олиш йўллари«, »Обзор« мавзуларида музокараларга киришдилар.
Тошкент тиббиёт академиясида ўтказилаётган халқаро форумда “COVID-19нинг неврологик асоратлари бўйича илмий тадқиқотлар » ва « Болаларда микроэлемент етишмаслигининг олдини олиш ва даволаш” каби долзарб мавзудаги муҳокамаларга кенг ўрин берилди.
Translate: Uzbek