5-Халкаро Туркий тиллар «Тарқоқ склероз» конгрессида

2023 йил 8-11 июнь кунлари Озарбайжон республикасининг  Баку шаҳрида бўлиб ўтган 5-Халкаро Туркий тиллар «Тарқоқ склероз» конгрессида Тошкент тиббиёт академиясининг неврология ва тиббий психология кафедраси бир гуруҳ ходимлари кафедра мудири раҳбарлигида фаол иштирок этдилар.

Ушбу конгресснинг асосий мақсади «таркок склероз» билан касалланган беморларни диагностика қилиш, даволаш ва реабилитация килиш жараёнига янги инновацион ёндашувларни татбиқ қилишдан иборат.

Конгресс натижаларини амалиётга татбиқ қилиниши «тарқоқ склероз» ни эрта диагностика қилиш ва даволаш, шунингдек беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича неврологлар амалиётида муҳим аҳамият касб этади.

 

Кафедра мудири профессор Рахимбаева Г.С. «Таркок склероз» нинг эрта клиник белгилари ва уларнинг диагностикаси, даволаш тамойиллари» мавзусида маъруза қилди.

✅ Конгресс якунида ТТА барча ходимларига тегишли сертификатлар топширилди.

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.