Неврология ва тиббий психология кафедрасида 2022-2023 ўқув йилидаги навбатдаги клиник конференция бўлиб ўтди. Неврология ва тиббий психология кафедраси мудири профессор Г.С.Рахимбаева хамада магистратура директори Ю.А.Мусаева бошчилигида ўтказилган мухокамада , Асс. Ф.К.Шермухаммедова, врач. Д.Ғ.Охунова, асс.Д.С.Толибов, доц.М.К.Атаниязов, Д.К.Хайдарова ва магистратура ва клиник ординатура талабалари иштирок этишди. Бемор магистратура талабалари томонидан клиник мухокамага олиб чиқилди. Мухокамада беморга қўйилган ташхисни янада аниқлаштирилиб, дифференциал диагностика, диагностика, даволаш ва олиб бориш тактикаси кўриб чиқилди. Бемор даволовчи шифокорига керакли кўрсатмалар берилдию. Мана шундай клиник мухокамалар ёш шифокорларга билим беришда ахамити жуда катта.
Translate: Uzbek