Тошкент тиббиёт академияси хотин- қизлар ишлари бўйича ректор маслаҳатчиси лавозимига “Неврология ва тиббий психология кафедраси” мудири, профессор Г.Раҳимбаева сайланди.
Шу кунгача бу лавозимда Атроф муҳит гигиенаси кафедраси дотсенти Л.К. Абдуқодирова фаолият олиб борган. Профессор Г.Раҳимбаева тиббиёт фанлари доктори, профессор. “Неврология” журнали таҳририяти аъзоси, Ўзбекистон неврологлар Ассоциацияси раиси ўринбосари, Халқаро эпилепсияга қарши курашиш Лигасининг Ўзбекистон бўлими вице-президенти, EAN Халқаро Европа Неврологлар Академияси ва WSO “Халқаро Инсултга қарши кураш” жамият аъзоси.
Г.Раҳимбаева муаллифлигида 460 дан ортиқ илмий мақолалар республика ва чет эл нашрларида чоп этилган. Шунингдек, У “Неврологияда ҳамширалик иши” дарслиги ва 30 дан ортик ўқув-методик қўлланмалар, “Неврология” электрон дарслиги ҳамда 5 та патент муаллифидир.
Translate: Uzbek