Анжуманд якуни

Хабарингиз бор  шу йилнинг 6-май куни  “WYDNHAM” меҳмонхонасида Тошкент Тиббиёт Аладемия ҳамда Неврология ва Тиббий психология кафедраси томонидан ташкиллаштирилган “Ўткир бош мия ишемияси.Беморларни даволашга мултидиссиплинар ёндашув” мавзусидаги халқаро Илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди!

❇️Анжуманда Тошкент Тиббиёт академияси ректори Профессор Шадманов Алишер Каюмович ҳам иштирок этиб анжуманд қатнашчиларига ўз табрикларни йўлладилар ва бу каби халқаро анжуманларни ўтказиш ёшларимизни билим ва тажриба олишларида катта имкониятлар яратиб бериши таъкидлаб ўтдилар.

❇️Конференсияда Россия, Беларусия, Испания, Украина, Қозоғистон яна бошқа кўплаб давлатлардан олимлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Кафедрамизнинг профессор ва ўқитувчилари хам ушбу тадбирда ўзларининг қизиқарли маърузалари билан иштирок этдилар.

Конференцияда иштирок этган ёш олимлар, магистр ва талабалар ўзларига керакли бўлган билимларга эга  бўлдилар.

 

https://youtu.be/JHPZjuiAwfQ

 

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.