Тиббий психология магистратура йўналиши

Тошкент тиббиёт академиясида Тиббиёт психологияси магистра йўналиши 2012 йилда ташкил этилган. Йўналиш асосчиси профессор Ибодуллаев Зарифбой Ражабович шу кунга қадар мазкур йўналишдаги магистратура мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Профессор З.Р. Ибодуллаев томонидан 3 нашрдан ўтган “Тиббиёт психологияси” ўқув қўлланмаси яратилган, магистратура учун “Тиббий психология” мутахассислиги бўйича ДАВСт ишлаб чиқилган, “Тиббиёт психологияси” фанини ўқитиш бўйича бир қанча ўқув дастурлари ёзилган.

6 йил давомида 24 нафар магистрлар ушбу йўналишни муваффақиятли тугатиб, республикамизнинг турли шифохоналари ва тиббиёт олий ўқув юртларида мутахассис-психолог сифатида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Translate: Uzbek

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.