Тошкент тиббиёт академиясида спорт мусобақалари ўтказилди.
Тошкент Тиббиёт академиясида профессор ўқитувчиларни соғлом турмуш тарзини яхшилаш ,уларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида, хар йили академиямиз томонидан спорт тадбирлари амалга оширилади.Спортнинг воллейбол,минифутбол,стол тенниси,бадминтон,шахмат турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Кафедрамиз аъзолари бу тадбирда хам хар доимгидек фаол иштирок этишди. Воллейбол мусобақаси иштирокчилари (аёллар командасига) Газиева Ш., Холмуратова Б., Хамраева С., минифутбол (эркаклар) Шодиев У., Полвонов Р.,Шахмат мусобақасига Шахимардонов Ш., бадминтон (аёллар командасига) иштирок этишди. Аёллар ўртасида стол тенниси бўйича асс.Расулова М.Б даволаш факультети шарафини химоя қилди ва якунда умумжамоа хисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Ғолибларимизни табриклаб қоламиз.
Translate: Uzbek