Асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедрасида 23.02.2021-йилда «Талабалар илмий жамияти» кафедра босқичи бўлиб ўтади.
Кафедрамизда Ёш неврологлар мактаби ва Қизиқарли неврология тўгараглари ўз фаолиятини олиб боради. Тадбирда юқоридаги тўгаракларнинг фаол, иқтидорли талаба ёшлари ўз илмий-инновацион ишлари билан иштирок этадилар. Кафедрамизнинг тажрибали профессор ўқитувчилари томонидан, кўрсатилган критерийларга асосланиб бахолаб борилади.
Барчани мана шу илмий, инновацион тадбирга таклиф этамиз.
Бизни кузатиб боринг барчаси жуда қизиқ бўлади!!!
Манзил: Тошкент Тиббиёт академияси Кўп тармоқли клиникаси 9- бино, 1-қават
Бошланиш вақти 13:30
Translate: Uzbek