Бугун Тошкент Тиббиёт академиясида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган вебинар бўлиб ўтди. Вебинарда 100 га яқин неврологлар, тиббиёт институти магистр ва клиник ординаторлари қатнашдилар. Вебинарда COVID 19 нинг цереброваскуляр асоратлари: Ташхислаш ва даволашнинг ўзига хослиги бўйича маьруза қилинди. Маьрузани Тошкент Тиббиёт академияси Асаб касалликлари кафедра мудири, бутун жахон инсултга қарши кураш ташкилотининг аъзоси, профессор Рахимбаева Гулнара Саттаровна ўқидилар. Вебинарда COVID 19 цереброваскуляр асоратларини даволаш ва олиб бориш тактикалари бўича бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тажрибалари ва алгоритмлари хақида маьлумотлар берилди.
Сизларни қизиқтирган саволлариниз бўлса комментарийларда қолдиришингиз мумкин.
Вебинар: COVID 19 нинг цереброваскуляр асоратлари:Ташхислаш ва даволашнинг ўзига хослиги.