Питтсбург университети олимлари билан очиқ дарс бўлиб ўтди

Юртимизга Американинг Питтсбург университети делегацияси ташриф буюрди. 1787 йилда ташкил этилган ПИТТСБУРГ УНИВЕРСИТЕТИ AҚШнинг Пенсилвания штатига қарашли Питтсбург шаҳрида жойлашган. 17 та коллеж ва мактабдан иборат тиббиёт олийгоҳда бугунги кунда 35 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда.

Дунёдаги нуфузли тиббиёт олийгоҳининг эпидемиология ва биокимё йуналиши бўйича етакчи олимлари Питтсбургнинг ўқув ишлари ва халқаро дастурлар бўйича проректор ўринбосари, эпидемиолог Маргарет МcДоналд, тиббиёт мактабининг халқаро тиббий таълим дастурлари директори, ички касалликлар шифокори, Тиббиёт профессори Майкл Елники ҳамда тиббиёт факултети декан муовини биокимё бўйича молекуляр биология фанлари номзоди биолог олим Салим Хон лар ташриф буюришди .

Тошкент тиббиёт академияси асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедра мудири профессор Г.С.Рахимбаева , профессор М.М.Якубова ва магистр талабалари иштирокида Питссбург университетилик мехмонларимиз учун очиқ дарс бўлиб ўтди. Очиқ дарс қизиқ савол ва жавобларга бой бўлди.

Translate: English Russian Uzbek

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.