Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт инситутларининг ташаббуси билан жорий йилнинг 25-ноябр куни Интернатионал Ташкент меҳмонхонасида “Генетик касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Анжуман доирасида Ўзбекистон, Франция, Сербия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Украина, Россия, Қозоғистон, Белоруссиядан етакчи генетик олим, нейрогенетик, невролог, педиатрлар ўз соҳалари юзасидан маъруза қилишди.
Ушбу илмий амалий анжуманни ташкиллаштиришдан асосий мақсад замон талабларига жавоб берадиган тиббий генетик, неврологик ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш, ихтисослаштирилган ёрдам турларини кенгайтириш, унинг сифатини яхшилаш ва оммабоплигини оширишдан иборат.
Translate: Uzbek