Куни кеча Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази хамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 1-июн – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Талабалар шаҳарчасидаги кўп тармоқли марказий талабалар поликлиникаси ҳудудида талаба-ёшлар ва маҳаллий аҳоли учун «Инсон қадри учун» шиори остида сайёр бепул тиббий профилактик кўриклар ҳамда соғломлаштириш аксияси ташкил этилди. Тошкент тиббиёт академияси маърифат ва маънавият маркази билан биргаликда академиямиз шифокорлари хам иштирок этишди. Тадбирда талабалар хамда махаллий ахоли тиббий профилактик кўрикдан ўтказилиб керакли тавсиялар берилди.
Translate: Uzbek