Хабарингиз бор Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлари кафедрасида Ёш неврологлар мактабининг 11 йиллиги муносабати билан «Неврологиянинг долзарб муаммолари» номли илмий амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Бугун конференциянинг 2-куни ўз ишини бошлади. Бугунги даcтурда Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд тиббиёт институти, Бухоро тиббиёт институти, Андижон тиббиёт институти, Қўшни давлатлар тиббиёт олийгохи талабалари, ёш неврологлари томонидан тайёрланган илмий маърузалар тингланади ва турли номинациялар бўйича тақдирланади.
Translate: Uzbek