Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлари кафедраси тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедрасида халқаро ва қўшни давлатлар билан алоқалар яхши йўлга қўйилган. 11-март куни онлайн тарзда «Бош мия сурункали ишемияси: чарчоқдан то тарқоқ деменциягачам» мавзусида вебинар бўлиб ўтди. Вебинарда асаб касалликлари кафедраси кафедра мудири проф. Г.С.Рахимбаева, С.Д.Асфендиярова номли Қозоғистон миллий тиббиёт университети Асаб касалликлари ,нейрохирургия курси билан кафедраси, кафедра мудири тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор Туруспекова Сауле Тлеубергеновналар томонидан маърузалар ўқилди. Бундай ўзаро тажриба алмашинуви икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада яхшилашга замин бўлиб хизмат қилади.
Translate: Uzbek