Тошкент тиббиёт академиясида битирувчилар қасамёди бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академияси битирувчилари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг  №44 сонли фармойишида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси шифокорларининг “Шифокорлик” қасамёдини қабул қилди. Қасамёддан сўнг, Тошкент тиббиёт академияси проректорлари ҳамда факултет деканлари сўзга чиқиб битирувчиларни келгуси ишларида ҳам омад ва зафарлар  тилади.

Неврология ва тиббий психология кафедрасида очиқ маъруза ва очиқ дарслар ўтказилмоқда

2022-20223 ўқув йили давомида кафедра профессор ўқитувчилари томонидан очиқ, интеграл маърузалар ва очиқ дарслар  бакалавр хамда магистратура талаб алари  билан бирга ўтказилиниб келмоқда.

«Замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари» номли конференция бўлиб ўтди

«Замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари» номли конференция бўлиб ўтди Ушбу конференцияда неврология ва тиббий психология кафедраси Неврология магистратура директори ва бир қатор магистр ва бакалавр талабалари ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар. Совринли 1-2- ўринларни қўлга киритдилар.  

Эдуард Якупов Закирнизянович иштирокида масстер класс бўлиб ўтди

Шу йилнинг 7-апрель кунлари  «Trilliant» Мехмонхонасида Эдуард Якупов Закирнизянович иштирокида CONsensus» «Пациент с болью и нейропатией-будни врача невропатолога» номли масстер класс ўтказилди. Тадбирда Неврология ва тиббий психология кафедраси мудири профессор Г.С.Рахимбаева бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар, клиник ординаторлар, магистратура талабалари иштирок этдилар.

Магистратура талабалари диссертация химояларининг кафедрааро босқичи ўтказилди

Невроолгия ва тиббий психология кафедрасида 4 та йўналиш бўйича магистратура йўналишлари фаолият олиб боради. Диссертация ишишинг кафедра босқичларидан сўнг кейинги  кафедралараро босқичи бўлиб ўтди.  Кафедра мудири профессор Г.С.Рахимбаева ва магистратура директорлари доцент Ю.А.Мусаева, доцент Д.К.Расуловалар ва бошқа хамрох кафедралар билан Read More …

VII-Ўзбек-неврологик халқар форуми бўлиб ўтди

Шу йилнинг 24-25 март кунлари VII-Ўзбек-неврологик халқар форуми Неврологиянинг долзарб муммолари, диагностика,даволаш,ва реабилитологияга бағишланди. Неврология ва тиббий психология кафедраси мудири профессор Г.С.Рахимбаева бошчилигидаги ходимларимиз, клиник ординаторлар, магистратура талабалари ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар.